Ангина уй шароитида даволаш

Ангина уй шароитида даволаш thumbnail

Ўткир тонзиллит, халқ орасидаги номи — ангина. Маҳаллий намоён бўлиши лимфатик ҳалқум ҳалқа компонентларининг, кўпинча танглай бодомсимон безларининг ўткир яллиғланиши кўринишидаги инфекцион касаллик бўлиб, кўпинча стрептококклар ёки стафилококклар, камроқ ҳолларда бошқа микроорганизмлар, вируслар ва замбуруғлар томонидан чақирилади. Сурункали тонзиллитнинг кучайиши ҳам ангина деб номланади.

Туртки бўлувчи омиллар:

• Маҳаллий ва умумий гипотермия (совқотиш);

• Маҳаллий ва умумий иммунитетнинг пасайиши;

• Бодомсимон безларнинг жароҳати;

• Марказий ва вегетатив асаб тизимининг ҳолати;

• Бурундан нафас олишнинг бузилиши;

• Оғиз бўшлиғи, бурун ва бурун ён синусларда сурункали яллиғланиш жараёнлари.

Ангина аломатлари

Бирламчи ўткир тонзиллитда клиник тасвир қуйидагича бўлади:

• Ютиниш пайтида томоқда турли даражадаги оғриқ;

• Умумий интоксикация белгилари;

• Бодомсимон безларнинг шишганлиги (катарал ангина);

• Лакуна тешигида фибриноз-йирингли караш (лакунар ангина);

• “Юлдузли осмон” тасвири (фолликуляр ангина);

• Олинадиган кулранг-сариқ караш ва унинг остида юзаки кам оғрийдиган яралар (яра-пардали ангина);

• Ҳудудий лимфаденит.

Ангина томоқ оғриғи ва тана ҳароратининг кескин кўтарилиши (39-40 °C гача, ба’зан 41 °C гача) билан бошланади. Томоқдаги оғриқ, қоида тариқасида кучли ва ўткир, аммо мўтадил бўлиши ҳам мумкин. Лимфа тугунлари катталашади. Улар пастки жағ остида яхши палпацияланади ва оғриқли ҳисслар чақиради. Ангина шунингдек, пастроқ тана ҳарорати билан ҳам кечиши мумкин — 37 дан 38 °C гача, аммо томоқнинг шикастланиши кенгроқ бўлади.

Даволаш

Асосий тавсиялар:

• антибиотиклар қабул қилиш; 

• касалликнинг дастлабки кунларида ётоқ тартиби;

• қўзғатмайдиган, юмшоқ ва озиқали парҳез;

• витаминлар, 

• кўп суюқлик ичиш.

38 даражадан юқори ҳароратларда иситма туширувчи воситалар буюрилиши мумкин. Бактериал этиологияли ангинада кўп ҳолларда коккал флорага (стрептококклар ва стафилококклар) нисбатан фаолликка эга бўлган антибиотиклар белгиланади, даволаш курси камида 7 кун давом этади. А гуруҳ стрептококкли инфекцияда антибиотикларнинг мақсади асорат сифатида ривожланиши мумкин бўлган ревматик иситмани олдини олишдир.

Ангинада аччиқ, қаттиқ ва ўта иссиқ таомлар тановул қилиш тавсия этилмайди. Томоқни чайиш учун илиқ кучсиз туз эритмасини ишлатиш яхшироқ. Бу муолажа касалликнинг сўнгги босқичларида ҳам самаралидир.

Касалликнинг энди бошланишида яримта лимонни пўсти билан секин чайнаш керак. Сўнг бир соат давомида ҳеч нарса исте’мол қилмаслик лозим, бу лимоннинг эфир мойлари ва лимон кислотасига ўз вазифасини бажаришга имкон беради. Янги лимон ўрнига 30%ли лимон кислотаси эритмасидан фойдаланиш мумкин, бунда томоқ эритма билан кун давомида ҳар соатда чайиб турилади.

Источник

Ангина (ўткир тонзиллит) инфекцион касаллик бўлиб, асосан совуқ ва нам хаво кунларида тез-тез учраб туради. Стафилококк, стрептококк ва пневмококк инфекциялари бу касалликни келтириб чиқаради. Ангинанинг уч хил – катарал (шиллиқ пардаларининг қизариб яллиғланиши), фолликуляр ва лакунар кўринишлари мавжуд. Катарал ангинада бодомча безлар шишган ва қизарган, фолликулярда йиринглаган ва лакунар ангинада бодомча безлар бутунлай йиринг билан беркилиб қолган бўлади.

ангинани даволаш

Умумий холсизланиш, ютинганда томоқ оғриши, тана ҳароратининг кўтарилиши, бош оғриғи бу хасталикнинг илк белгиларидир. Ангинанинг дастлабки кунларида асосий давога қўшимча сифатида халқ табобатининг қуйидаги синалган усулларидан фойдаланиш мумкин.

Қирғичдан ўтказилган 1 стакан хом лавлаги устига 1 ошқошиқда сирка (уксус) солиб тинитиш керак. Кейин сувини сиқиб олиб, оғиз ва томоқ чайиб турилади.

Касалликнинг биринчи 4 кунида кунига 4 марта томоқни 50 мл дан тарвуз суви билан ғарғара қилиш керак.

Томоқни анор шарбати билан чайиш ҳам фойда беради.

Ангина бошланишида ўртача катталикдаги яримта лимонни (иложи бўлса парраклаб) пўчоғи билан секин чайнаб ейилади. 2-3 соатдан кейин қолган ярми ҳам истеъмол қилинади, 1 соат ўтгунга қадар ҳеч нарса ейилмайди. Бу муолажа бемор тузалгунга қадар давом эттирилади.

Янги сиқиб олинган лимон шарбатининг 100 мл ни 200 мл сув билан паст оловда қайнатинг. Шу сувни 5 дақиқа оралатиб, 1 чой қошиқдан ичиб турилади.

Янги сиқиб олинган лимон шарбатининг 1 ошқошиғини ичиб, устидан мойчечакли иссиқ чойни ичиб, ўраниб ётинг.

Лимонни сиқиб шарбатини тенг миқдордаги сув билан аралаштириб, сўнг томоқ чайилади.

Тузсиз сувда карам баргларини юмшагунича қайнатинг, бироз вақт турсин, сўнг докада сузинг. 200 мл қайнатмага 3 чой қошиқда асал солиб, кунига 4 марта овқат олдидан 100 мл дан ичиш керак. Бу муожала томоқ оғриғи қолгунча бажарилади.

Қайнатилган карам сувига мойчечак дамламасидан тенг миқдорда қўшиб томоқ чайилади.

Картошка пўчоқларини тозалаб ювиб, озроқ сувда қайнатинг. Сув камайиб буғ чиқадиган ҳолга келсин. 10-15 дақиқа шу буғдан оғиз орқали ва бурун билан нафас олиб, кейин ўраниб ётиш лозим.

Бир дона пиёз ва бир дона олмани қирғичдан чиқазиб, асал қўшинг, ҳаммасини аралаштириб, кунига 2 марта 2 чой қошиқдан истеъмол қилинг.

Читайте также:  Ангина вирусная и грибковая

Қирғичдан ўтказилган пиёзга тенг миқдорда асал қўшиб аралаштиринг, кунига 3-4 маҳал овқатдан 15-20 дақиқа олдин 1 чой қошиқдан ейиш керак. Пиёз бўтқаси ўрнига суви бўлса, ундан ҳам яхши.

200 мл сувда 3 чойқошиқ майдаланган пиёз пўчоқларини қайнатиб, 4 соатча тинитинг, кейин шу қайнатма билан томоқни чайинг.

Бир нечта пиёзни майда қирғичдан ўтқазиб, бошни қалин сочиқда беркитиб, кўзни юмиб, пиёз ҳидида 10-15 дақиқа нафас олиш керак. Бу муолажани бир кунда бир неча марта ўтказиш лозим.

200 мл янги сабзи сувига 2-3 та саримсоқ бўлакларини қирғичдан ўтказиб қўшинг. Кунига шу аралашмадан 2 марта бир пиёла миқдорда овқатдан 40 дақиқа олдин ичилади ва ўраниб ётиш лозим.

100 мл қайноқ сувга 100 г майдаланган саримсоқни солиб, ёпиқ идишда 5 соат тинитиш керак. Сузиб олиб, илиқлигида секин қултумлаб ичиш зарур.

Қабул қилинадиган қайнатмалар миқдори (дозаси) беморнинг ёшига қараб тақсимланади. Масалан, катта ёшдагиларга белгиланган миқдорнинг 1 ёшгача бўлган чақалоқларга 1/12 -1/8 дозаси, 1 ёшдан 2 ёшгача 1/8-1/6 дозаси, 3 ёшдан 4 ёшгача 1/6-1/4 дозаси, 4 ёшдан 7 ёшгача 1/3 дозаси ва 7 ёшдан 14 ёшгача ½ дозаси берилади.

Фойдали мақола: Анор табиий мўъжиза

Муолажаларни қўллашдан аввал албатта шифокор билан маслаҳатлашинг.

Манба: «Сиҳат-саломатлик» журнали.

Источник

Уткир тонзиллит (лот. тонсиллае — бодомсимон безлар); халқ орасидаги номи — ангина (лот. анго — «қисаман, босаман, бўғаман») — маҳаллий намоён бўлиши лимфатик ҳалқум ҳалқа компонентларининг, кўпинча танглай бодомсимон безларининг уткир яллиғланиши кўринишидаги инфекцион касаллик бўлиб, кўпинча стрептококклар ёки стафилококклар, камроқ ҳолларда бошқа микроорганизмлар, вируслар ва замбуруғлар томонидан чақирилади. Сурункали тонзиллитнинг кучайиши ҳам ангина деб номланади.

Ангина

Ангина юқори нафас йўлларининг йетарлича кенг тарқалган касалликларидан бири. Кузатилиши миқдори бўйича учинчи ўринни егаллайди (биринчилари грипп ва юқори нафас йўллари уткир катари). Ангина қадим замонлардан бери маълум касаллик. Ушбу касаллик Гиппократ (мил. авв. ИВ-В аср), Селс (мил. И аср) асарларида келтириб ўтилган. Абу Али ибн Сино қўлёзмаларида (Авиценна, ХИ аср) ангина фонидаги асфиксияда (бўғилишда) интубация ва трахеотомия ҳақида сўз юритилади.

Уткир тонзиллит

Таснифи

Енг кенг тарқалган турлари вулгар (анъанавий, оддий) ангина ҳисобланади: катарал, лакунар, фолликуляр, фибриноз, флегмоноз, герпетик ва ярали-пардали.

Катарал ангина

Катарал ангинина уткир ривожланади, бемор томоқда ачиш, қуруқлик, қирилишдан шикоят қилади, кейин еса аломатлар қаторига ютиниш вақтида йенгил оғриқ кузатилиши қўшилади. Астено-вегетатив синдром клиникаси кузатилади. Ҳарорат одатда субфебрил бўлади. Кўрик давомида бодомсимон безлар гиперемияланган, бироз катталашган, баъзан шиллиқ-йиринг екссудатли ингичка парда билан қопланган бўлиши мумкин. Тил қуруқ, караш билан қопланган. Ҳудудий лимфа тугунлар бироз катталашиши мумкин. Одатда клиник белгилар 3-5 кун ичида йўқолиб кетади.

Фолликуляр ангина

Фолликуляр ангина тана ҳароратининг 38-39 °C гача кўтарилиши билан бошланади. Клиника ютинганда томоқда кучли оғриқ кузатилиши билан бошланади, кўпинча оғриқ қулоққа тарқалади. Интоксикациянинг жиддийлигига қараб, бош оғриғи, бел оғриғи, иситма, ваража, умумий заифлик кузатилиши мумкин. Умумий қон таҳлилида — нейтрофил лейкоситоз, еозинофилия, юқори ЕCҲТ. Кўпинча ҳудудий лимфа тугунлар катталашган, уларнинг палпацияси оғриқли бўлади, айрим ҳолларда талоқнинг катталашиши кузатилади. Болаларда қайт қилиш, менингизм феномени, онг чалкашиши, ич кетиши қайд қилиниши мумкин. Юмшоқ танглай, бодомсимон безларнинг гиперемияси кузатилади, уларнинг юзасида кўплаб думалоқ, бироз кўтарилиб турган сарғиш ёки сарғиш-оқ нуқталар кўринади. Касалликнинг давомийлиги 5-7 кун.

Лакунар ангина

Лакунар ангина фолликуляр ангинага ўхшаш аломатлар билан кечади, аммо улар оғирроқ бўлади. Катталашган бодомсимон безларнинг гиперемияланган юзаси фонида сарғиш-оқ караш пайдо бўлади. Касалликнинг давомийлиги 5-7 кун. Баъзи ҳолларда фолликуляр ёки лакунар ангина фибриноз ангина типи бўйича ривожланиши мумкин, бунда парда ҳосил бўлиши учун асос ёрилган йиринглаган фолликула ҳисобланади ёки лакунар ангинада фибриноз парда лакуна тешигидаги епителий некротизацияси соҳасидан тарқалади.

Фибриноз ангина

Фибриноз ангина бодомсимон безлардан ҳам ташқарига чиқиши мумкин бўлган ягона яхлит оқимтир-сарғиш караш шаклланиши билан тавсифланади. Бундай типдаги ангина лакунар шаклдан ривожланиши ёки касалликнинг дастлабки соатлариданоқ яхлит парда мавжудлиги билан мустақил равишда кечиши мумкин. Иккинчи ҳолатда, юқори ҳарорат, ваража, умумий интоксикациянинг оғир белгилари, баъзида бош мия шикастланиши белгилари билан кечиши характерлидир.

Флегмоноз ангина (интратонзиляр абсцесс)

Флегмоноз ангина нисбатан кам учрайди. Унинг ривожланиши бодомсимон безнинг йирингли ериши билан боғлиқ. Шикастланиш одатда бир томонлама бўлади. Без катталашган, гиперемияланган, сирти таранг, палпацияда оғриқ сезилади. Кўрик вақида бошнинг мажбурий ҳолати, ҳудудий лимфа тугунларнинг катталашиши, палпацияда оғриқ характерлидир. Ютиниш ва гапирганда томоқдаги оғриқ, бош оғриғи, 39-40 °C гача иситма, умумий интоксикация белгиларидан шикоят мавжуд бўлади. Ташхислаш учун фарингоскопия ўтказилиши мумкин. Чайнов мушакларининг тризми, тилча ва бодомсимон безнинг соғлом тарафга силжиши оқибатида оғиз бўшлиғининг ҳалқумга ўтиш қисми ассиметрияси характерлидир. Юмшоқ танглайнинг ҳаракатчанлиги чекланган.

Читайте также:  Средства от ангины маленьким детям

Герпетик ангина

Герпетик ангина кўпинча болаликда ривожланади. Унинг қўзғатувчиси Коксаки вируси бўлиб, касаллик жуда юқумли, ҳаво-томчи ва кам ҳолларда фекал-орал йўл орқали ўтади. Герпетик ангина уткир равишда бошланади, иситма пайдо бўлади, ҳарорат 38-40 °C гача кўтарилади, ютинганда томоқдаги оғриқ, бош оғриғи, қорин соҳасида мушак оғриқлари кузатилади; қайт қилиш ва ич кетиши бўлиши мумкин. Юмшоқ танглай, тилча, танглай ёйлари, бодомсимон безларда ва ҳалқумнинг орқа деворида майда қизил пуфакчалар кўринади. 3-4 кундан кейин пуфакчалар ёрилади ёки сўрилиб кетади, шиллиқ қават нормал кўриниш олади.

Яра-пардали ангина

Яра-пардали ангинанинг сабаби кўпинча соғлом одамларнинг оғиз бўшлиғида яшайдиган оғиз бўшлиғи спирохетаси ва урчуқсимон таёқчаларнинг симбиози ҳисобланади. Морфологик ўзгаришлар битта бодомсимон безнинг оғиз бўшлиғининг ҳалқумга ўтиш қисми юзасининг некрози ва яралар шаклланиши билан тавсифланади. Бемор ютинганда оғриқ ҳисси ва ёт жисм мавжудлигидан, оғзидан йирингли ҳид келиши, сўлак ажралиши кучайишидан шикоят қилади. Тана ҳарорати, одатда, кўтарилмайди. Қонда мўтадил лейкоцитоз. Шикастланиш томонидаги ҳудудий лимфа тугунлар катталашган бўлади. Касалликнинг давомийлиги 1 ҳафтадан 3 ҳафтагача, баъзан еса бир неча ой давом етади.

Баъзи манбаларда касалликнинг яна бир тури — некротик ангина келтирилади.

Уткир  ангина

Етиология

Ангинада 50% дан кўпроқ ҳолатларда асосий етиологик рол А гуруҳ β-гемолитик стрептококкга тегишли.

  • Бактериялар — енг кўп учрайдигани А гуруҳ β-гемолитик стрептококклар, камроқ ҳолларда стафилококк ёки иккаласининг комбинацияси.
  • Вируслар — кўпроқ аденовируслар (1-9 тип), Коксаки ентеровируси, герпес вируслари.
  • Венсан спирохетаси ва урчуқсимон таёқча симбиози (яра-пардали ангина).
  • Патологик кокклар билан симбиоздаги Cандида аволди замбуруғлари.

Туртки бўлувчи омиллар:

  • Маҳаллий ва умумий гипотермия (совқотиш);
  • Маҳаллий ва умумий иммунитетнинг пасайиши;
  • Бодомсимон безларнинг жароҳати;
  • Марказий ва вегетатив асаб тизимининг ҳолати;
  • Бурундан нафас олишнинг бузилиши;
  • Оғиз бўшлиғи, бурун ва бурун ён синусларда сурункали яллиғланиш жараёнлари.

Ангина аломатлари

Бирламчи уткир тонзиллитда клиник тасвир қуйидагича бўлади:

  • Ютиниш пайтида томоқда турли даражадаги оғриқ;
  • Умумий интоксикация белгилари;
  • Гиперемия;
  • Бодомсимон безларнинг шишганлиги (катарал ангина);
  • Лакуна тешигида фибриноз-йирингли караш (лакунар ангина);
  • «Юлдузли осмон» тасвири (фолликуляр ангина);
  • Олинадиган кулранг-сариқ караш ва унинг остида юзаки кам оғрийдиган яралар (яра-пардали ангина);
  • Ҳудудий лимфаденит.

Ангина томоқ оғриғи ва тана ҳароратининг кескин кўтарилиши (39-40 °C гача, баъзан 41 °C гача) билан бошланади. Томоқдаги оғриқ, қоида тариқасида кучли ва уткир, аммо мўтадил бўлиши ҳам мумкин. Лимфа тугунлари катталашади. Улар пастки жағ остида яхши палпацияланади ва оғриқли ҳисслар чақиради. Ангина шунингдек, пастроқ тана ҳарорати билан ҳам кечиши мумкин — 37 дан 38 °C гача, аммо томоқнинг шикастланиши кенгроқ бўлади.

Ташхис

Дифференциал ташхис

Томоқдаги оғриқ кўпинча ЎРВИ да ҳам кузатилади, айниқса аденовирус келиб чиқишли инфекцияларда, аммо бунда лимфа тугунларининг катталашиши нисбатан кам учрайди.

Бодомсимон безларнинг кучли яллиғланиши ва лимфа тугунларини доимий равишда катталашиши инфекцион мононуклеознинг асосий белгилари ҳисобланади, буни кенгайтирилган қон таҳлили билан тасдиқлаш мумкин.

Инструментал ташхислаш

Касалликни асосий диагностик усули бу ҳалқумни текшириш — фарингоскопия, шунингдек, беморнинг шикоятлари ва касаллик анамнезини баҳолашдир. Бундан ташқари, инфекция турини аниқлаш учун бодомсимон безлардан шиллиқ ёки йиринг суртмаси олинади. Биоматериал турли хил таҳлилларга юборилади:

  • Озиқа муҳитига екиш — бу муҳитда микроорганизмлар жуда тез кўпаяди ва колониялар ҳосил қилади, бу еса уларнинг турини, шунингдек, сезувчанлиги ва антибиотикларга чидамлилигини аниқлаш имконини беради;
  • Тезкор антиген тестлар — бу махсус ишлаб чиқилган тестлар бўлиб, муайян микроорганизмларнинг зарраларига реактися беради (кўпинча А гуруҳ бета-гемолитик стрептококкларни аниқлаш учун ишлатилади);
  • ПЗР-таҳлил — шиллиқ таркибида мавжуд бўлган микроорганизмлар турини уларнинг ДНК фрагментлари бўйича аниқлаш имконини беради.

Асоратлари

Ангинанинг асоратлари орасида уткир ўрта отит, уткир ларингит, ҳалқум шиши, бўйин флегмонаси, паратонзиляр абсцесс, уткир бўйин лимфаденити енг тез-тез учраб туради.

Ангинанинг енг хавфли асоратлари:

Ерта муддатларда:

  • Ҳалқум абсцесслари (йиринг билан тўлган катта бўшлиқлар ҳосил бўлиши);
  • Бўйиннинг фасциал йўллари орқали инфекциянинг кўкрак қафасига тарқалиши натижасида медиастинит, бош суяги бўшлиғига тарқалиб, мия пардаларининг яллиғланиши (менингит) ривожланиши;
  • Инфекцион-токсик шок (организмнинг микроблар ҳаётий фаолияти ва организмнинг тўқималари парчаланиши маҳсулотлари билан заҳарланиши);
  • Сепсис («қоннинг зарарланиши», яъни инфекциянинг қонга кириши ва бутун организм бўйлаб тарқалиши);

Сўнгги муддатларда (2-4 ҳафтадан кейин):

  • Уткир ревматик иситма;
  • Гломерулонефрит(ноинфекцион келиб чиқишли буйракларнинг яллиғланиши, бу саломатликнинг жиддий бузилишларига, жумладан, буйрак йетишмовчилигига олиб келади).

Даволаш

Асосий тавсиялар: антибиотиклар қабул қилиш, касалликнинг дастлабки кунларида ётоқ тартиби, қўзғатмайдиган, юмшоқ ва озиқали парҳез, витаминлар, кўп суюқлик ичиш.

  • Бактериал ангинани даволашда турли хил антибиотиклар ва синтетик антимикроб препаратлар (микробнинг сезгирлигига ва беморнинг дориларга реакциясига қараб), спрей ёки аерозол, шунингдек таблетка, шимиш учун пастилкалар шаклида чиқариладиган турли маҳаллий антисептиклардан фойдаланилади.
  • Замбуруғли ангинани даволашда (бундай касаллик асосан Cандида авлодига мансуб замбуруғлар томонидан чақирилади) замбуруғларга қарши дорилар қўлланилади. Замбуруғли ангина кўпинча антибиотиклар билан узоқ муддатли даволанишдан сўнг пайдо бўлади.
Читайте также:  Антибиотики от ангины какие

38 даражадан юқори ҳароратларда иситма туширувчи воситалар буюрилиши мумкин. Бактериал етиологияли ангинада кўп ҳолларда коккал флорага (стрептококклар ва стафилококклар) нисбатан фаолликка ега бўлган антибиотиклар белгиланади, даволаш курси камида 7 кун давом етади. А гуруҳ стрептококкли инфекцияда антибиотикларнинг мақсади асорат сифатида ривожланиши мумкин бўлган ревматик иситмани олдини олишдир.

Далиллар базаси йўқлиги сабабли кенг реклама қилинадиган «иммуномодуляторлар» ва «барча ЎРВИ`ларга қарши антивирус препаратлар» на ЎРВИ, на вируслар томонидан чқирилган тонзилит ва фарингитга қарши ёрдам беради.

Ангинада аччиқ, қаттиқ ва ўта иссиқ таомлар тановул қилиш тавсия етилмайди. Томоқни чайиш учун илиқ кучсиз туз еритмасини ишлатиш яхшироқ. Бу муолажа касалликнинг сўнгги босқичларида ҳам самаралидир. Шифокор еса, ўз навбатида антибактериал воситалар билан чайишни тавсия қилади, масалан Фурацилин, Риванол, Елюдрил еритмалари.

Баъзан даволаш таъсири тезда сезилади ва бемор ўзини 3-4 кунга келиб яхши ҳис ета бошлаши мумкин, аммо бу вақтда даволанишни тўхтатиш ва ишга ёки ўқишга бориш қатъиян тақиқланади. Чунки бу вақтда яллиғланиш жараёни ҳали тўлиқ якунланмаган, организмнинг кўплаб тизимлари ҳали заиф ёки қайта қурилиш ҳолатида бўлади (шу жумладан иммунитет ҳам). Агар аксинча, яъни беморнинг аҳволи яхшиланмаса ёки оғриқларнинг кучайиши, иситманинг барқарор бўлиши, овознинг бўғилиши ёки бошқа ноқулайликлар кузатила бошланса, бунда зудлик билан шифокорнинг қўшимча консултацияси талаб етилади.

Ангинада оториноларинголог (ЛОР) ёки терапевтга мурожаат қилинади.

Ангинани халоқна воситалар ёрдамида даволаш

Касалликнинг енди бошланишида яримта лимонни пўсти билан секин чайнаш керак. Сўнг бир соат давомида ҳеч нарса истеъмол қилмаслик лозим, бу лимоннинг ефир мойлари ва лимон кислотасига ўз вазифасини бажаришга имкон беради. Янги лимон ўрнига 30%ли лимон кислотаси еритмасидан фойдаланиш мумкин, бунда томоқ еритма билан кун давомида ҳар соатда чайиб турилади.

Бошқа воситаларга:

  • Чайиш ва ингаляция учун ўсимликлардан аралашма: 2 қисм мойчечак гуллари, 4 қисм маврак барглари, 3 қисм евкалипт барглари, 2 қисм ялпиз барглари, 2 қисм тоғжамбил барглари, 3 қисм қарағай қуббалари, 4 қисм андиз илдизи аралаштирилади. 3 ош қошиқ аралашмага ярим литр қайноқ сув қуйилади, 3-4 дақиқа қайнатилади, сўнг илиқ еритма билан томоқ чайилади. Бу таркиб ингаляция учун ҳам ишлатилиши мумкин.
  • Томоқ оғриғида бир стакан қайноқ сувга ярим чой қошиқдан туз ва истеъмол содаси ва бир неча томчи ёд еритмаси солиниб, аралаштирилади. Бу еритма билан томоқ чайилади.
  • Аччиқ чой дамланиб, чидаш мумкин бўлган ҳароратгача совутилади. Бир қошиқ туз солиб, аралаштирилади. Еритма билан кун давомида бир неча маротаба томоқ чайилади. Бу восита йиринг тўпланганда уни чиқариш учун самарали ҳисобланади.
  • Прополис чайнаш ҳар қандай турдаги ангинада яхши самара беради. Овқатдан сўнг ўлчами тирноқдек бўлган прополис бўлакчаларини чайнаш керак. Бир кунда тахминан 5 грамм прополис йейилади. Яхши прополисни ескиси ёки кучсизидан фарқлаш учун шуни билиш керакки, янги прополис чайналганда оғизда бироз ачишиш ва тилнинг карахт бўлиши сезилади.
  • Пиёз гўшт қиймалагичдан чиқарилади ёки жуда майда қилиб кесилади. Ҳосил бўлган бўтқа ёйиқ идишга қўйилиб, унинг устида 2-3 дақиқа оғиз орқали нафас олинади, кунига 3 марта такрорлаш керак. Бунда янги тайёрланган бўтқа керак, чунки очиқ ҳавода унинг таркибидаги фитонсидлар 10-15 дақиқадан сўнг ўзининг шифобахш хусусиятларини йўқотади.
  • Бир бош саримсоқ кесиб, идишга солинади, устидан 1 литр сув қуйилади ва оловга қўйилади, сув қайнай бошлагач, бир чой қошиқ истеъмол содаси қўшилиб, аралаштирилади, оловдан олинади ва ингаляция (бошни идиш устига олиб келиб, бошни идишга қўшиб ёпиб нафас олиш) қилинади. Кунига 3 марта такрорлаш керак.
  • Наъматак дамламаси, асал ва лимон қўшилган чойлар умуммустаҳкамловчи воситалар ва суюқлик манбаи сифатида ёрдам беради.

Муҳимуй шароитида мустақил даволаниш тавсия етилмайди, воситаларни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак, акс ҳолда жиддий асоратлар юзага келиши мумкин.

Олдини олиш

Ангинани олдини олиш учун сурункали инфекция ўчоқларини ўз вақтида санация қилиш (кариесли тишлар, сурункали тонзиллит, параназал синусларнинг йирингли шикастланишлари ва ҳоказо), бурундан нафас олиш бузилиши сабабларини бартараф қилиш керак.

Ангина юқумли бўлиши мумкин (айниқса скарлатинада), шунинг учун беморни алоҳида хонага жойлаштириш, хонани тез-тез шамоллатиб туриш ва нам тозалаш керак, бемор ётган хонага болалар ва қариялар кирмаслиги даркор. Бемор учун алоҳида идиш-товоқ ажратилади ва ҳар сафар ишлатилганидан сўнг у қайнатилиши ёки қайноқ сув билан чайилиши лозим.

(Visited 9 times, 1 visits today)

Источник